» » Косонда "Спарк" бетон тўсиққа урилди

Косонда "Спарк" бетон тўсиққа урилди

16 окт 2022
2 633
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Косон тумани ҳудудида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.

Шу куни соат тахминан 02:30ларда ҳайдовчи Т.Б. бошқарувида бўлган "Спарк" русумли автотранспорт воситасини бошқариб бориб, халқаро аҳамиятга молик А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау"  автомобил йўлининг Косон йўналишида ҳаракатланиб, Косон тумани "Оброн" МФЙ ҳудудининг 78 км.га келганда, автомашиналар ҳаракатланадиган йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада ҳайдовчи Т.Б. ҳодиса жойида, унинг йўловчиси У.В. эса шифохонада вафот этган.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ хузуридаги Тергов бошқармаси  томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: