Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шўртан газ кимё мажмуаси йилига 95.7 минг кВт соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга фотоэлектр станциясини ўрнатди

Шўртан газ кимё мажмуаси йилига 95.7 минг кВт соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга фотоэлектр станциясини ўрнатди

05 мар 2023
1 137
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурий биноси том қисмига қуввати 50 кВт бўлган ON GRID сестимали қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди. Бу ҳақда «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур қуёш фотоэлектр станция йилига 95.7 минг кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга.

Қуёш панелларини ўрнатишдан асосий мақсад электр энергияси ва бунга сарфланаётган маблағларни тежаш, ушбу тежалган энергияни чекка ҳудудлардаги қишлоқларга юналтиришдан иборат.

Шу ўринда қуёш панеллари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз:

Қуёш батареялари — қуёш энергиясини тўғридан-тўғри электр токига айлантирадиган фотоволтаик конвертор, яъни яримўтказгичли қурилма бўлиб, улар махсус рамкаларга жойланиб, қуёш панелларини ҳосил қилади. Аниқроғи, қуёшдан олинган ёруғликни электр токига айлантириб, фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилган рамкалардир.

Қуёш панеллари қуёш электр станцияси деб ҳам аталади. Уларнинг 2 хил варианти мавжуд:

1. Аккумулятор билан ишлайдиган (автоном қуёш электрон станцияси, кейинги ўринларда ЭС).

Аккумулятор билан ишлайдиган ЭСларни электроэнергия етиб бормаган ёки тез-тез узилишлар кузатиладиган жойларга ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Чунки у захирада қуёшдан йиғган энергиясини сақлаб туради ва сутканинг исталган вақтида ундан фойдаланиш мумкин бўлади.

Унинг ишлаш тизими тахминан шундай: Сиз фойдаланаётган электр энергияси тўсатдан ўчиб қолса, аккумулятордаги захира энергия автомат тарзда тармоққа уланади (етиб келади) ва маълум соатларга етади.

2. Тармоқ электростанцияси. Унда фақат қуёш панеллари ва инверторлар бўлади. Бу станция электр тармоғи билан параллел тарзда ишлайди. Бу усулдан асосан электр энергиясини иқтисод қилиш, тежаш мақсадида фойдаланилади.

Унинг ишлаш принципи тахминан қуйидагича: Қуёш панелларидан олинган энергияни инвертор 220 ёки 380 волтга айлантириб, куннинг ёруғ вақтида истеъмолчига тўғридан-тўғри етказиб бериши мумкин.

Ортиб қолган энергияни эса, давлат электр тармоғига узатиб, куннинг қоронғи вақтида яна ўша электр тармоғидан фойдаланиш имкони бўлади.

Шунда фойдаланувчи давлат электр тармоғидан деярли фойдаланмаган ҳисобланади. Бу панелни икки томонли ўз ҳисоблагичи бўлиб, давлат ҳисобидан ва қуёш энергиясидан умумий қанча фойдаланилганини кўрсатиб туради.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: