Банкнинг собиқ ҳисобчиси мижозларнинг 403 млн сўм маблағларини турмуш ўртоғининг картасига олиб, ўзлаштириб кетган
“Агробанк” АТБ Чироқчи тумани филиалининг собиқ ҳисобчиси ўзига берилган ваколатни суиистеъмол қилиб, туманнинг “Зарбдор” маҳалласида яшовчи фермернинг 52 миллион сўм маблағини ўзлаштирган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати Nasafnews.uz'га маълум қилди.
"Қарзларим бор эди, муддати келиб қолган эди. Ҳозирги кунда қайтаряпман. Қилган ишимдан пушаймонман, бунақа ишларни қилишни ҳеч кимга тавсия қилмайман", дейди банкнинг собиқ ҳисобчиси.
Бу ҳам камлик қилгандек, у яна 40 та ҳолатда банк мижозларининг ҳисоб рақамларидан 403 миллион сўмдан ортиқ маблағларни турмуш ўртоғининг банк пластик картасига ўтказиб юбориб, шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми а банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда Чироқчи тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Муборак туманидаги банкомат олдида фирибгар пайдо бўлди
Муборак туманидаги банкомат олдида фирибгарлик қилиб, ўзга фуқаронинг пластикидан 6млн 900 минг сўм пулларни ечиб олган шахс устидан жиноят иши қўзғатилди.