Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Косонлик тадбиркор Қарши шаҳрида 20 млрд сўмлик кўнгилочар мажмуа очди

Косонлик тадбиркор Қарши шаҳрида 20 млрд сўмлик кўнгилочар мажмуа очди

05 июн 2022
16 986
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Бугун Қарши шаҳрида "OCEAN aquapark" мажмуаси очилиши бўлиб ўтди. Косонлик тадбиркор Анвар Бекмуродов томонидан қарийб 20 млрд. сўмга қад ростлаган ушбу марказ бир вақтнинг ўзида 500 нафардан ортиқ мижозни қабул қилиш имкониятига эга. Бу ҳақда «Nasafnews»га Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар қилди.
Маълум бўлишича, марказ ҳудудида фавворалар, ювиниш хонаси, замонавий кийиниш хонаси, болалар, катталар учун ва оилавий бассейнлар, чойхона, кафе ва барлар жой олган. Сув горкалари ташкил этилган, сузиш ҳавзалари ҳам турли ёшдаги аҳоли қатламини инобатга олган ҳолда барпо қилинган.

Шунингдек, сув ҳавзаларининг ҳар бири энг замонавий фильтерлар билан жиҳозланган ва бу сув доимо тоза ҳамда тиниқ бўлишини таъминлайди. Бундан ташқари, парк ҳудудида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, декоратив ва соя берувчи дарахт кўчатларини ҳам кўпайтириш режалаштирилган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: