Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши шаҳрида "Таровеҳ" намози ўқиладиган пайтида ҳаракат чекланадиган кўчалар маълум қилинди

Қарши шаҳрида "Таровеҳ" намози ўқиладиган пайтида ҳаракат чекланадиган кўчалар маълум қилинди

22 мар 2023
2 504
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 19.00 дан 24.00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

Қарши шаҳар ҳудуди бўйича:

— Хонақоҳ масжиди Каракуль кўчаси ички йўлида ҳаракат чекланади.

— Кукгумбаз масжиди Насаф кўчасидан Карлиғбоғот кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

— Қиличбек Қўрғонча масжиди Каманди кўчаси ички йўлида ҳаракат чекланади.

— Махаллот масжиди Амир Темур кўчаси ички йўлида ҳаракат чекланади.

— Қумқишлоқ масжиди Нурбоғ кўчасидан Алишер Навоий кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.

— Араловул масжиди Хонабод кўчаси ички йўлида ҳаракат чекланади.

Наво масжиди Мустақиллик кўчасиички йўлида ҳаракат чекланади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: