Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши туманида ғалла мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда

Қарши туманида ғалла мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда

19 май 2023
2 853
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Қарши туманида ғалла ўрим-йиғими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Ушбу тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Узаков ва туман раҳбари Б.Юсупов ҳамда соҳа масъуллари қатнашди. 

- Туманимизда 2023 йил ҳосили учун 14,0 минг гектар майдонда 679 нафар фермер хўжалиги билан фьючерс шартномаси асосида бошоқли дон ҳосили етиштирилмоқда, - дейди туман ҳокими. - Агротехник тадбирлар ўз вақтида ва белгиланган меъёрларга мувофиқ ўтказилганлиги боис мўл ҳосил яратиш режа қилинган. Ушбу йилда майдонлардан 51 минг тонна ғалла хирмони ўйиш мўлжалланмоқда. Таъкидлаш керак, бунда туманга янги ғалла ўриш комбайнлари келтирилганлиги ҳам ўз самарасини кўрсатади. 

Семинарда етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш бўйича кўрилган тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Ўрим мавсумини уюшқоқлик билан ташкил қилиш учун туманда 10 та отряд шакллантирилган. Унумдор ва тежамкорлиги юқори бўлган 48 та комбайн сафарбар этилган. Уларнинг ҳар бирига ғалла ташиш учун 3 тадан, жами 144 та юк машина бириктирилган. 

Семинар давомида техникаларнинг мавсум олдидан техник кўрикдан ўтказилганлиги, ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозлангани, отряд аъзоларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, хавфсизлик бўйича билим ва кўникмалари кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, Қурбонлик қилиниб, меҳнаткашлар дастурхон атрофида ҳам жам бўлишди.

Маълумот учун, жорий йил вилоятимизда 2023 йил ҳосили учун 137,5 минг гектар майдонда 6494 нафар фермер хўжалиги билан фьючерс шартномаси асосида бошоқли дон ҳосили етиштирилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: