» » ДХХ Қарши шаҳрида яшовчи оғуфурушларни қўлга олди

ДХХ Қарши шаҳрида яшовчи оғуфурушларни қўлга олди

11 июн 2022
1 635
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига "Нексия" русумли автомашинасида 4 кг 534 гр бўлган гашиш гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган Қарши шаҳрида яшовчи 1986 йилда туғилган шахс Сирдарё вилоятидиги ЙПХ масканида қўлга олинди. Маълум булишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси Тожикистондан кириб келган.

Соҳа ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида оғуфурушнинг яна бир шериги Қарши шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадонидан 11 кг 168 гр гашиш гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан оғуфурушларга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: