Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Кўкдалада 32 ёшли маст эркак отаси ва фарзандини пичоқлади

Кўкдалада 32 ёшли маст эркак отаси ва фарзандини пичоқлади

17 июн 2022
2 326
МАҲАЛЛИЙ

2022 йил 13 июнь куни эрталаб 06:00 ларда Кўкдала тумани «Бахт» МФЙда яшовчи П.Ж. алкоголли ичимлик таъсиридан маст ҳолатда ўзининг яшаш уйида жанжал кўтариб, отаси С.М. ва фарзандига пичоқ билан ташланган ва тан жароҳати етказган. Шундан сўнг, П.Ж. отасини амакисининг уйига қадар қувиб бориб, у билан яна жанжаллашмоқчи бўлганида амакисининг фарзандлари уни тўхтатиб қолган.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, жиноятнинг сабаблари таҳлил қилинганда 32 ёшли эркак бекорчиликдан мунтазам спиртли ичимлик истеъмол қилишга муккасидан кетгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Кўкдала тумани прокуратураси томонидан П.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: