Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қарши тумани ғаллакорлари Қашқадарёда биринчи бўлиб шартномавий режаларини бажаришди

Қарши тумани ғаллакорлари Қашқадарёда биринчи бўлиб шартномавий режаларини бажаришди

23 июн 2022
1 106
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Республикада биринчилардан, вилоятда эса биринчи бўлиб Қарши тумани ғаллакорлари дон топшириш шартномавий режасини бажаришди. 

Туманда ушбу йил ҳосили учун 670 нафар фермер хўжаликлари томонидан 14 000 гектар ер майдонига ғалла экилиб, парвариш этилди. 

Ғалла ўрими палласида туманда мавжуд 2 та ғаллачилик кластерлари ўртасида фьючерс шартномаси асосида бошоқли дон ҳосили етиштирилиб, ўрим-йиғим ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида ҳар 2-3 та жами 51 дона комбайнлар бириктирилиб, 23 та отрядлар ташкил этилди.

23 июнь ҳолатига кўра, 33 682 тонна давлатга дон сотиш режаси бўлган туман бободеҳқонлари режани 100 фоизга бажариб, 33 685 тонналик улкан улкан хирмонни яратишди.

Айниқса, Бешкент ҳудудидан "Мўминов Искандар Азимович", Янгибоғ ҳудудидан "Нормўмин бобо", Чароғил ҳудудидан "Очилой Зоҳирова", Чўлиота ҳудудидан "Ниёзов Довурбек" фермер хўжаликлари юқори ҳосилдорлик кўрсатиб, дон топшириш шартномавий режасини 150-200 фоиздан бажардилар. 

Маълумот ўрнида, ҳали туманда 1 000 гектардан ошиқроқ ғалла майдонига ўроқ тушмаган бўлиб, бу майдонлардан келгусида 4000 тоннадан ортиқроқ дон топширилиши кутилмоқда.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: