Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда яна бир туман ғалла режасини бажарди

Қашқадарёда яна бир туман ғалла режасини бажарди

27 июн 2022
2 764
МАҲАЛЛИЙ
Косон тумани фермерлари 27 июнь ҳолатига кўра ғалла бўйича товар дон топшириш шартномавий  режасини ортиғи билан бажарди. Бу йил Косон туманида 4 та "Косон агро сифат" МЧЖ, "Санжарбек Нажим ўғли" кластери, "Мейлиев Баҳодир" кластери ва "Косон соф аго" МЧЖ таркибидаги 1258 та фермер хўжалиги ғалла ҳосилини етиштирди.

Бу йил белгиланган режа  41 163 тоннани ташкил этган бўлса, деҳқонлар 42 833 тонна ғалла топшириб, товар дон режасини ортиғи билан уддалашди.

Айниқса, Гулистон, Гувалак, Гулбоғ, Шарқ юлдузи, Бобур, Сурхон, Қўнғиртоғ ҳудудлари биринчилар қаторида ғалла мавсумида фаол бўлишди.


Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қарши тумани ғаллакорлари Қашқадарёда биринчи бўлиб шартномавий режаларини бажаришганди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: