Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Имтиҳонлар ўтказилиши туфайли Қарши шаҳридаги айрим кўчалар ёпилади

Имтиҳонлар ўтказилиши туфайли Қарши шаҳридаги айрим кўчалар ёпилади

04 авг 2022
964
МАҲАЛЛИЙ

2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 8 августидан 20 август кунига қадар ўтказилади. 

Шу муносабати билан Қарши шаҳарида тест синовларини ўтказилиши белгиланган қуйидаги кўчалар вақтинча йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпилади.

— Мустақиллик кўчасининг Жайхун кўчаси билан кесишган чорраҳасидан "Асакабанк" чорраҳасигача;

— Алишер Навоий кўчасининг “Нуристон" академик лицейи рўпарасидан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг пиёдалар ўтиш светофоригача бўлган қисмида жорий йилнинг 8 август кунидан 20 август кунига қадар соат 6:00 дан 22:00 гача транспорт воситаларининг қатновини чекланади. 

Фавқулодда вазиятларда махсус хизматлар, тез тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар ходимларининг транспорт воситалари бундан мустасно.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: