Бош саҳифа » АВТО » Қашқадарёлик ҳайдовчи 5 киши ўлимига сабабчи бўлди

Қашқадарёлик ҳайдовчи 5 киши ўлимига сабабчи бўлди

06 авг 2022
4 379
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Шу йилнинг 5 август куни 4Р-36 Жиззах-Фориш автомобил йўлининг Фориш тумани ҳудудидан ўтган 46-километрида мудҳиш ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 1976 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи шахс ўз бошқарувидаги Isuzu билан Жиззах–Фориш йўналишда ҳаракатланиб кетаётганда ухлаб қолган.

Оқибатда Nexia-2 ҳайдовчиси ва унда йўловчи сифатида кетаётган 4 нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: