Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қашқадарё тоғларининг баланд қисмида жойлашган кўл ҳақида маълумот берилди

Қашқадарё тоғларининг баланд қисмида жойлашган кўл ҳақида маълумот берилди

27 авг 2022
4 258
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси денгиз сатҳидан 3875 метр баландликда жойлашган Ғазнова кўли ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, кўл қўриқхонанинг Танхоздарё бўлими жанубий ғарбий томони, ушбу томонидан Қизилсув бўлими ҳудуди ҳамда Сурхондарё вилояти чегараси билан ажратиб турувчи Танхоздарёнинг ҳосил бўлишида жойлашган.

Ғазнова кўли денгиз сатҳидан 3875 метр баландликда жойлашган. Кўлнинг айланмаси  642 метр, чуқурлиги 43 метрни ташкил етади. Кўл атрофида узоқ вақт тўпланиб турадиган қор уюмларини эриши ҳисобига ҳосил бўлган.
Юқори тарафида 2 та унча чуқур бўлмаган эриган қор сувларидан ҳосил бўлган кўллардан сизиб келувчи сувлар ҳисобига кўл ҳажми катталашган.

Сентябрь ойидан кўл устки қисми музлайди. Июль ойини ўрталаридан август ойини 10 кунига қадар кўл музлари тўлиқ эриб кетади. Эътиборлиси шундаки,  ҳар 37-43 минутда кўл ўртаси булоқ сувларидек қайнаб сув тўлқинларини ҳосил қилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: