Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Сурхондарёда ҳарбий хизмат ўтаётган қашқадарёлик йигит вафот этди

Сурхондарёда ҳарбий хизмат ўтаётган қашқадарёлик йигит вафот этди

16 ноя 2022
2 764
МАҲАЛЛИЙ

Термизда ҳарбий хизмат ўтаётган ҳарбий йигит вафот этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Термиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилаётган оддий аскар К.Қ. соғлиги бўйича шикоят қилганлиги сабабли 11 ноябрь куни Марказий ҳарбий клиник госпиталга ётқизилган. Тиббий текширувлар натижасида, К.Қ. “юракнинг ўнг бўлмачасида контраст тўлдириш дефекти (тромб), кўкс оралиғида ҳажмли хосила, икки томонлама гидроторакс” аниқланган.

14 ноябрь куни бемор шошилинч равишда American Hospital клиникасида кардиохирург консултациясига олиб борилган.

Қайд этилишича, бемор ҳаёти учун ташхис ва жарроҳлик операцияси ўта хавфли ҳисобланади. Аммо ҳаётий кўрсатмаларга асосан жарроҳлик операциясини бажариш лозимлиги сабабли клиникада госпитал мутахассислари иштирокида жарроҳлик операцияси ўтказилган.

Беморнинг умумий аҳволи ўтказилган жарроҳлик операциясига мос равишда оғирлигича қолган. Ўтказилган реанимацион чора тадбирларга қарамасдан беморда биологик ўлим қайд этилган.

Блогер Азиз Яздурдиевга кўра, марҳум йигит Қарши шаҳри Гулшан маҳалласида яшаган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: