Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Ўтказилган ҳосил байрамида фаол фермерга "Дамас" совға қилинди

Ўтказилган ҳосил байрамида фаол фермерга "Дамас" совға қилинди

09 дек 2022
1 490
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди. 

Тадбирда фермерларга кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди. "Сарварбек эл ишончи" фермер хўжалиги раҳбари Бозоров Аҳрорга эса жорий йилдаги фидокорона меҳнатлари учун "Дамас" автомашинаси совға қилинди.

Шунингдек, туманда фаолият юритаётган 4 та кластер раҳбарлари туман ҳокимлиги томонидан эътироф этилди.

Маълумот учун, Қарши тумани жорий мавсумда ғалла режасини 104 фоизга, пахта ҳосили шартнома режасини 103 фоизга уддалашди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: