Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қамашида ҳам Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун байрам ташкил қилинди

Қамашида ҳам Қишлоқ хўжалиги ходимлари учун байрам ташкил қилинди

10 дек 2022
784
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Қамаши туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди. Байрам тадбирида туманда фаолият юритаётган фермер-деҳқонлар, томорқачилар, сувчи-ирригатор, механизаторлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда туман ҳокими Ботир Тоғаев туманда қишлоқ хўжалиги ходимларини жорий йилдаги қийинчиликларга қарамасдан, эришган муваффақиятлари, соҳадаги ютуқлари билан табриклаб, бу йилги натижаларга тўхталди. Шунингдек, келгусида амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида маълумот берилди.

Байрам тадбирида эстрада хонандалари иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

Хуршида Узоқова тайёрлади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: