Бош саҳифа » СПОРТ » "Насаф" футболчилари "Бунёдкор"га мажбурлаб ўтказилмоқдами?

"Насаф" футболчилари "Бунёдкор"га мажбурлаб ўтказилмоқдами?

28 дек 2022
3 053
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ
Юртимизда футбол мавсуми якунланиб, трансфер ойнаси очилган, жамоаларда келди-кетдилар бошланган вақт. Турли интернет нашрларида ҳам "Насаф" жамоасининг 4 нафар аъзоси гўёки "Бунёдкор" жамоасига мажбуран ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу хабарларга "Насаф" футбол клуби матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

"Насаф" жамоаси 2022 йилда Ўзбекистон Суперлигаси, Ўзбекистон Кубоги ва ОЧЛ мусобақаларида ижобий натижа қайд этди. Юқори ўринларни олган ва халқаро майдонда муносиб иштирок этган футболчиларимизга ҳам нафақат юртимиз жамоаларидан балки хорижий жамоалардан ҳам қизиқиш бўлиб келган ва бўлмоқда ҳам. Бу футболдаги табиий жараён.

Футболчиларимизга қизиқишлар доирасида "Насаф" футбол клубига ҳеч қандай босим бўлаётгани йўқ. Жамоа етакчиларини бошқа жамоага бериб юбориш эвазига, клуб сметасини ошириш деган асоссиз тахминлар спорт нашрларида чиқмоқда. Бундай асоссиз хабарлар жамоа, мухлислар, ҳомийлар ва клуб ўртасида тушунмовчиликларни юзага келтиради. Ўзингизга маълум, келадиган 2023 йилда "Насаф" ОЧЛ мусобақасида икки марта иштирок этадиган юртимизнинг ягона вакили ҳисобланади. Жамоа кейинги мавсумда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиши учун хорижда йиғин ва халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

"Насаф" футбол клуби ҳомийлари жамоанинг кейинги йилда қолган жамоаларга нисбатан кўпроқ расмий ўйинларда иштирок этиши ва юртимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилишлари инобатга олган холда, клубнинг 2023 йилги харажатлар сметасини ошириш масаласини кўриб чиқмоқда, - дейилади хабарда. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: