Халқ таълими вазирлиги “сўконғич ўқитувчи” бўйича  муносабат билдирди

1830

Ижтимоий тармоқларда нотаниш аёл ўзини «дарс ўтаётган» жараёнини телефонига суратга олаётган вақтда унга ҳалал берган болага қўпол сўз билан бақиргани акс этган видео ролик тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.

Интернет фойдаланувчилари томонидан бу аёлнинг гўёки мактаб ўқитувчиси эканлиги айтилиб, ўқитувчининг шаънига доғ туширадиган турли роликлар тайёрланиб тарқатилмоқда.

Ушбу ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги расмий муносабат билдирди. Вазирлик халқ таълими тизимида бундай ўқитувчи фаолият юритмаслигини расман маълум қилди.

ХТВ Интернет фойдаланувчиларига эса  ўқитувчиларни беҳурмат қиладиган турли роликларни тайёрлаб тарқатиш ўрнига, болаларда устозга ҳурмат ҳиссини уйғотадиган видеоларни суратга олишни тавсия қилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here