Даҳшатли қотиллик! Қашқадарёда 16 ёшли болани ўлдириб, кўмиб юборишган

2505

20 апрел куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган Баландчайла қишлоғи ҳудудида 40-сонли ўрта мактабининг 10 синф ўқувчиси жасади топилди.

Ўсмирнинг қариндошлари уни 26 мартдан бери қидиришган. Кейин эса ўқувчининг жасади топилди. Бош прокуратура эса мактаб ўқувчисини ўлдиришда гумон қилинган синфдоши ҳибсга олинганини хабар қилди.

Баландчайла қишлоғидаги маҳалла фаолларидан бири жиноят қандай содир бўлгани ҳақида гапириб берди.

Бу болалар, яъни марҳум ва унинг қотиллигида гумон қилинаётган бола нафақат синфдош, балки амакивачча ва яқин дўст бўлганлар. 26 март куни улар мол боқиш учун чиқиб кетишади. Кейин эса жанжаллашиб қолишади. Жанжал вақтида эса гумонланувчи дўстини арқон билан бўғиб ўлдиради. Сўнг жасадни кўмишга қарор қилади. 25 кун давомида ҳамма йўқолган болани қидиради. Унинг жасадини топишганида эса шоқол ёки тулки бир қўли ва оёғини ғажигани маълум бўлди , деди у.

Қишлоқдошлардан бирининг айтишича, марҳумнинг отаси ишлаш  учун бошқа давлатга кетган бўлган.

Аввалига йўқолган 16 ёшли ўсмирнинг қариндошлари уни кимдир хафа қилган ва Россияга ёки Қозоғистонга жўнаб кетган деб ўйлашди. Унинг отаси ўтган йили Камачинск туманида яшаган. Фақат онаси беш фарзандни тарбиялаш билан шуғулланарди. Дастлаб 20 апрель марҳумнинг акаси укасининг ёввойи ҳайвонлар ғажиган пойабзалини топди ва кейин марҳумнинг ердан чиқиб турган оёғини кўрди. Шундан кейин марҳумнинг 26 март куни ким ва қаерга кетгани суриштирила бошланди.

Маълумотларга кўра, жасад топилган куни ҳуқуқ-тартибот ходимлари қотилликда гумонланиб ҳибсга олинган амакиваччига савол беришган.

Ходимларнинг айтишича, қотилликдан кейин бола уйига қайтиб, отасига бўлган воқеани айтиб берган. Отаси эса бу ҳақда ҳеч кимга гапирмасликни тайинлаган бўлса керак. Ҳибсга олинган болакай дастлаб амакиваччасини кўрмаганлигини айтди. Бироқ сўроқ давомида ҳамма нарсани тан олди , дейди манба.

Марҳум 22 апрель куни дафн қилинди.

Агар гумонланувчининг айби судда тасдиқланса, у 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилади.

1 izoh

  1. Қинғир ишнинг қийиғи 40 йилдан кейин ҳам очилади.Бу боланинг бўғиб ўлдириш жиноятга қўл уришига нима сабаб бўлган? Бола сифатида жанжал қилиши, ёки муштлашиши мўмкин эди-ку. Нега айнан қотиллик қилди?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here