Қамашида эркак хотинини болта билан уриб ўлдириб қўйди

467

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани «Ўртадара» маҳалласида яшовчи Зоҳид исмли 33 ёшли фуқаро хотинини болта билан уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

29 октябрь соат тахминан 00:30 да Зоҳид ва унинг турмуш ўртоғи Дилором (1991 йилда туғилган) ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал оқибатида Зоҳид болта билан хотининг бош мия ва кўкрак қафасига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-модда («Қасддан одам ўлдириш») 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here