Қашқадарёда уй шароитида карантинга олинган фуқаролар сони маълум бўлди

1863
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсовга кўра, 27 февралдан 22 мартгача Республикамизга чегара орқали кириб келган 83700 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилган.
Улардан 19479 нафари карантинга олинган. 6748 нафари ССВ хулосасига кўра, карантиндан чиқарилган.
Республика бўйича 5315 нафар фуқаролар уй шароитида карантинда сақланмоқда.
Уйларда карантинга олинган фуқаролар сони Қашқадарёда 202 нафарни ташкил қилади.
Уларнинг барчасига карантин қоидаларига роия этиш тушунтирилган ва профилактика инспекторлари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

1 izoh

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here