Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қамашидаги бозорда жанжал қилган фуқаролар 15 суткага қамалди

Қамашидаги бозорда жанжал қилган фуқаролар 15 суткага қамалди

06 янв 2023
2 433
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги «Файз» деҳқон бозорида 2 январь куни савдогарлар мутасаддиларга қаршилик қилиб, жанжал чиқарганди. Қашқадарё вилояти ИИБ жанжал кўтарган фуқаролар жазоланганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, бозор ҳудудига жамоат тартибини тиклаш учун жалб қилинган Қамаши туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан 6 нафар ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларнинг ҳаракатлари расмийлаштирилган. 

Тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194,195-моддаларига асосан 2 нафар фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима, 4 нафарига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Жамоат тартибини бузишда иштирок этган яна 4 нафар фуқарога нисбатан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: