Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Эшакларга ваҳшийларча муносабатда бўлган шахслар қидирилмоқда

Эшакларга ваҳшийларча муносабатда бўлган шахслар қидирилмоқда

06 апр 2022
2 702
МАҲАЛЛИЙ
Бугун ижтимоий тармоқларда ёш боланинг олдида эшакларни таёқ билан аёвсиз тарзда ураётган эркакнинг видеоси тарқалди. Ҳолат Қашқадарё вилояти Китоб туманида содир бўлгани айтилмоқда.

«Nasafnews» мухбири воқеа юзасидан тезкор маълумот олиш учун Қашқадарё вилояти ИИБ ахбороти хизмати билан боғланди.

Масъулнинг айтишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда тегишли тартибда ўрганиш ўтказилмоқда. Ҳозирча воқеа Китоб туманида содир бўлгани расман тасдиқланмади. Ўрганиш ишларига ҳудудлардаги профилактика инспекторлари ҳам  жалб этилган. Ҳайвонларга ваҳшийларча муносабатда бўлган бу шахслар қидирилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: