Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Президент: Ҳокимлар кластерларни мажлисма-мажлис олиб юриш билан овора

Президент: Ҳокимлар кластерларни мажлисма-мажлис олиб юриш билан овора

28 июн 2022
840
МАҲАЛЛИЙ
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишда бу ҳақда маълум қилинди. Йиғилишда кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилиши белгиланди.

Аввало, ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашиш тақиқланади. “Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади. Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора”, деди Президент.

Янги кластерларни ташкил этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилади. Бундан буён битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этишга рухсат берилади (ҳозир – 3 тагача).
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: