Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда бегона эркак билан юргани айтилаётган аёл қишлоқдошлари томонидан аёвсиз калтакланди

Қашқадарёда бегона эркак билан юргани айтилаётган аёл қишлоқдошлари томонидан аёвсиз калтакланди

13 июл 2022
5 422
МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 9 июль куни аёл 4 киши томонидан аёвсиз калтакланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ маълумот берди. 

Маълум бўлишича, 9 июль куни соат тахминан 23:30ларда Яккабоғ тумани "Янгиҳаёт" МФЙда яшовчи фуқаролар Ю.Э, Ю.Б, Ю.Р ва Ю.Хлар  Яккабоғ тумани "Янгиҳаёт" МФЙда яшовчи Қ.М фуқаро Ю.Х билан ишқий муносабатда бўлиб юрганлигидан ғазабланишган.


Унинг оёқ-қўлини боғлаб, сочини кесиб ташлаб, танасини дуч келган соҳаларига қўл-оёқлари ва қамчи билан мутассил равишда уриб, қийнаб, жисмоний азоб бериб, тан жароҳати етказишган. 
Натижада Қ.М. тан жароҳати олиб, Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушган.


Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан  фуқаро Ю.Э, Ю.Б ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 138-моддаси   2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: