Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Йўқотилган "права"ни қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди

Йўқотилган "права"ни қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди

22 июл 2022
883
МАҲАЛЛИЙ

Эндиликда йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди. Бу ҳақда 2022 йил 20 июль куни қабул қилинган “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 393-сонли ҳукумат қарорида белгилаб қўйилган.

Қарорда қайд этилишича, йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки унинг талони)нинг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: