Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши давлат университетида рухсатсиз дарахт кесган ходим жаримага тортилди

Қарши давлат университетида рухсатсиз дарахт кесган ходим жаримага тортилди

18 авг 2022
826
МАҲАЛЛИЙ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университетида қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилгани ҳақида хабарлар эълон қилинди. Университет ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Вилоят экология бошқармаси масъуллари томонидан ҳолат ўрганилди. Унга кўра, университет ҳудудида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилда экилган дарахт кўчатлари қуриганлиги ҳамда қуриган дарахт кўчатлари рухсат олмасдан кесилганлиги аниқланди.

Ниҳолларнинг қуришига ернинг мелиоратив ҳолати яхши эмаслиги, ҳудуд майдонини асосан ер ости қудуқлари орқали суғорилиши сабабли сувнинг шўрлик даражаси анча юқори эканлиги боис дарахт кўчатлари қуриганлиги қайд этилди.


Қуриган дарахт кўчатларини рухсат олмасдан кесилганлиги учун университет масъул ходими А.Ога нисбатан МЖтКсининг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 4 млн 500 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: