Қашқадарёлик энг фаол тадбиркорлар Президент томонидан "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан мукофотланди
"Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши қабул қилинди.
Унга кўра, иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган, шунингдек, бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган бир гуруҳ тадбиркорлар "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мазкур мукофотга муносиб кўрилган қашқадарёлик тадбиркорлар.
—Алламурадов Ибодулла Холмуминович – Қашқадарё вилоятидаги “Qamashi tekstil” МЧЖ раҳбари
—Асланова Рухсора Олим қизи – Қашқадарё вилоятидаги “Dil Arx” МЧЖ раҳбари
—Каримов Нурбек Каримович – Қашқадарё вилоятидаги “Sunny land export” МЧЖ раҳбари
—Саломова Наргиза Турдимуродовна – Қашқадарё вилоятидаги “Sitora imkon plyus” НТМ раҳбари
—Туранов Абдурасул Ашурович – Қашқадарё вилоятидаги “Dormers Co Ltd” МЧЖ раҳбари
—Шарахмедов Шокарим Шарасулович – Қашқадарё вилоятидаги “Shahrisabz textile” МЧЖ раҳбари.
Ўхшаш янгиликлар:
Муротжон Азимовга ўзбек футболига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони тақишди
Кўкрак нишонини вилоятимизда меҳмон бўлиб турган Равшан Ирматов ва Одил Аҳмедовлар тақиб қўйган.
Қашқадарё ҳокими матбуот эркинлиги куни билан журналистларни табриклади
"Nasafnews" сайти бош муҳаррири вилоят ҳокими фахрий ёрлиғига муносиб кўрилди.