Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга бир қатор катта имтиёзлар берилишини маълум қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Учрашув давомида тадбиркорлар учун муҳим бўлган янгиликлар айтилди.
Президент тез ўсиб бораётган юқори салоҳиятли ўрта корхоналар сонини ҳозирги 3,5 мингтадан 10 мингтага етказиш зарурлигини таъкидлади.
Бунинг учун, 2023 йил 1 январдан:
- кичикдан ўрта бизнесга ўтган корхоналар икки йил давомида фойда солиғининг фақат 50 фоизини тўлайди;
- мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади;
- соддалаштирилган солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботлари жорий этилади;
- давлат харидларида 20 фоиз квота ўрнатилиб, ушбу харидлар доирасида уларга олдиндан 50 фоиз маблағ тўлаб берилади(амалда 15 фоиз).
2023 йил 1 январдан ҚҚС 12 фоизга туширилади.
Тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади.
Тергов жараёнида тадбиркорнинг мол-мулкини хатлаб қўйишнинг асосли экани суд томонидан кўриб чиқилади, қарорни фақат суд қабул қилади.
Ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиш энди фақат ва фақат суд тартибида амалга оширилади.
Лавозимга янги тайинланган ҳокимлар собиқ ҳокимнинг тадбиркорга ер бериш ҳақидаги қарорини бекор қилолмайди.
Илк бор хатога йўл қўйган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди. Жарималар миқдори ҳам тадбиркорларнинг тўлаётган солиғи миқдоридан ошиб кетмаслиги керак.
Ўхшаш янгиликлар:
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдан 3 нафар раҳбарни ишдан олди
Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ
Шавкат Мирзиёев: "Сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди"
Шунингдек, Президент электр энергияси, газ муаммосига ҳам тўхталди.
Президент Шавкат Мирзиёев Косон туманига борди (Фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Косон туманидаги “Косон” фермер хўжалиги даласида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.