Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Нишондаги спорт залда 2 нафар эркак бошқа бир эркакни калтаклади

Нишондаги спорт залда 2 нафар эркак бошқа бир эркакни калтаклади

26 сен 2022
2 517
МАҲАЛЛИЙ

Телеграмдаги гуруҳларда Нишон тумани Нуристон шаҳарчасида жойлашган спорт залда 3 киши жанжали акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати "Nasafnews" сўровига жавобан маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 25 августь куни соат тахминан 23:40ларда Нишон тумани Нуристон шаҳарчасида жойлашган «Олмос» номли чойхонада фуқаро Х.З  ва  фуқаро А.Млар  ўртасида ҳеч бир сабабсиз ўзаро тортишув юзага келган.

Шундан сўнг, фуқаро Х.З ўзининг танишлари Н.Ш, Ж.Ж  ва Б.Шларни телефон орқали чақириб, кўчада ва спорт залида ушбу шахслар билан фуқаро А.М ва Ш.Ини уриб танасини турли қисмларига тан шикасти еткизишган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар Ж.Ж, Н.Ш ва Б.Шлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда қамоққа олинган. Дастлабки тергов олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: