Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши туманида қидирувга берилган 15 ёшли боланинг жасади канал ёнидан топилди

Қарши туманида қидирувга берилган 15 ёшли боланинг жасади канал ёнидан топилди

27 сен 2022
3 346
МАҲАЛЛИЙ

Қарши туманида истиқомат қилувчи 2007 йилда туғилган Т.Д. жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 15:00ларда уйидан велосипед билан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Шундан сўнг, унинг яқинлари болани қидирувга берди.

Орадан маълум вақт ўтгандан кейин бола жасади Қарши магистраль канали ёнидан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан "Nasafnews" сўровига жавобан маълумот берган Қашқадарё вилояти прокуратурасига хабарига кўра, ҳозирда  Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қўшимча қилинишича, боланинг каналдан жасади оқиб кетаётганда фуқаролар томонидан олиб чиқилган. Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: