Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Нефтгаз фидойисининг умр сўқмоқлари...

Нефтгаз фидойисининг умр сўқмоқлари...

08 ноя 2022
1 632
МАҲАЛЛИЙ
Ўзбекистон нефтгаз соҳасида ўзига хос ўринга эга бўлган ва узоқ йиллар соҳа ривожига ҳисса қўшган Амирқул Тилавов вафот этди.

Амирқул Тилавов 1942 йил 7 июнь куни Қамаши туманининг Кўкбулоқ совхози, Бешбулоқ  қишлоғида (ҳозирда бу ҳудуд Деҳқонобод туманига қарайди) туғилган. Отаси Соатов Тилов деҳқон,онаси Тошева Тожихол ая  узоқ йиллар колхозда ишлаган.

Бошланғич таълимни Бешбулоқ қишлоғидаги “Гулистон” номли мактабда олган қаҳрамонимиз кейинчалик 1957-1960 йилларда Чайгул қишлоғидаги “Тельман” номли мактаб-интернатида тамомлаган.
“Уйдан мактабгача 25 километр масофани ҳафтада бир марта тоғ сўқмоқларидан пиёда босиб ўтардим. Айрим пайтларда уйга қайтишнинг иложи бўлмаганидан мактабда қолардим. Шу тариқа қийналиб мактабни тамомлаганман”, деб хотирлайли мактаб чоғларини Амирқул Тилавов.

1960-1962 йилларда (Шахрисабз откорм совхоз) Шахрисабз бўрдоқичилик совхозида ишлайди. У ерда от, мол, қўй семиртирилиб, Марказий Осиёнинг турли республикаларига жўнатиларди.
1962-1965 йилларда Амирқул Тилавов Туркистон ҳарбий округига қарашли Собиқ Туркманистон Совет давлатининг энг иссиқ ҳудуди саналган Кушка шаҳридаги СССР-Афғон чегарасида хизмат қилади. 1962 йилда Самарқанд шаҳридаги Сержантлар тайёрлаш ҳарбий қисмида 6 ой ўқиб, сержант унвони билан ўз қисмига қайтади.

Ҳарбий хизмат давридаги хотираларни Амирқул Тилавов қуйидагича хотирлайди: “Ҳамма ёқ жазирама иссиқ. Ҳаво ҳорорати кун ўртасида 60 градус иссиқликни кўрсатади. Атрофдан сув топиш қийин. Ердан қазилган қудуқдан туялар ёрдамида сув чиқарилади. Шўр сув қайта ишланиб кейин ичимлик сувига айлантирилади. Шунда ҳам шўр сувнинг таъми билиниб туради. Россиянинг айрим ҳудудларидан ҳарбий хизматга келган солдатлар бу ернинг об-ҳовосига мослаша олмай касал бўлгач, госпиталдан бошқа ҳарбий қисмларга жўнатиб юборилади. Шундай оғир шароитда 3 йил ҳарбий хизмат ўтаганман”. (60 ёшигача заҳирадаги капитан бўлган)

У 1965 йилда ҲНГҚЭ (Ҳисоролди Нефть Газ Қидирув Экспедицияси)да Қоришмалар тайёралаш цехида 1-тоифали  ишчи бўлиб, нефть ва газ соҳасида даслабки иш фаолиятини бошлайди.
1966 йилда Тошкент шаҳридаги геологларни қайта тайёрлаш 3 ойлик курсида пармаловчи устага  ёрдамчи бўлиш учун ўқиб, малакасини оширади.

1967 йил 4-тоифали пармаловчи ёрдамчиси Амирқул Тилавов Одам-тош №8, №10 ва №17 кон майдонида,1967 йил Мабик №2 кон майдонида,1968 йил Мабик №3 кон майдонида,1968 йил Гумбулоқ №1 ва №3 кон майдонида,1969 йил Гумбулоқ №5,Увода №1 кон майдонида нефть ва газ қудуғларини қазишда бевосита иштирок этди.

1969 йилда Амирқул Тилавов малакасини янада кўпроқ ошириш мақсадида Қўқон Нефть-Газ техникумига сиртдан ўқишга кириб, 1971 йилда  ушбу билим юртини муваффақиятли тамомлади.
1970 йилда 6-тоифали пармаловчи сифатида Қуруқсой №1, Гумбулоқ №10 кон майдонларида ишлади.
1971 йилда Амирқул Тилавов пармаловчи уста сифатида ўзи мустақил ҳаракат қилиб, Гумбулоқ №14 кон майдонида,1972 йил Гумбулоқ №19, №21 кон майдонларида,1973 йил Пачкамар №2,№5 кон майдонларида газ қудуқларини топди.1974 йил  Шарқий Қарайли №4 кон майдонида қазиш ишларини олиб борди,бевосита машаққатли ва самарали ишлар бошида турди.

1975 йилда Ғузорнинг Шўртан ҳудудида катта газ конлари аниқланиши ва   ушбу ҳудуддаги газ конларини очишда Амирқул Тилавов биринчи бўлиб ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

1975 йилда пармаловчи уста Амирқул Тилавов Шўртан №5 кон майдонида  газ қудуғини, 1976 йил Шуртан №6 кон майдонида газ ва нефть қудуғини,1977 йил Шўртан №8, №10 кон майдонларида газ қудуғларини, 1978 йил Шўртан №19 кон майдонида газ қудуғини,1979 йил Шўртан №23 кон майдонида газ қудуғини, 1980 йил Шўртан №29 кон майдонида  газ қудуғини, 1981 йил Шўртан №36 кон майдонида газ қудуғини, 1982 йил Шимолий Шўртан №3, №4 кон майдонларида газ қудуғларини,1983 йил Шимолий Шўртан №8 ва Жарқудуқ №3 кон майдонларида газ қудуқларини, 1984 йил Шимолий Шўртан №6 кон майдонида газ қудуқларини, 1985 йил Жанубий Тандирчи №3, №6 кон майдонларида газ қудуқларини очди ва  унинг самарали хизматлари натижасида бирин-кетин ушбу конлар ишга туширилди.

1986 йил Базахур №2,Кушкудук №5 кон майдонида газ қудуқлари, 1987 йил Жарқудуқ №10, Жанубий Жонбулоқ №1 кон майдонида газ қудуқлари,1988 йил Жанубий Жонбулоқ №1, №2 кон майдонида газ қудуқлари, 1989 йил Кушқудуқ №6, Жанубий Тандирчи №16 кон майдонида нефть ва газ қудуқлари, 1990 йил Шарқий Базахур №6,Бешбулак №1 кон майдонида газ қудуқлари, 1991 йил Жанубий Тандирчи №23 кон майдонида газ қудуғи, 1992 йил Ғармистон №2, №3 кон майдонида нефть қудуқлари, 1993 йил Қизил Байроқ №5, №6, №7 кон майдонларида нефть қудуқлари, 1994 йил Жанубий Шўртан №1, №2 кон майдонларида газ  қудуқларини, 1995 йил Сёмичный №1кон майдонида  нефть қудуғини, 1996 йил Қизил Байроқ №8 кон майдонида нефть қудуғини, 1997 йил Чаноқ №1 кон майдонида  нефть қудуғини, 1998 йил Қумчуп №2 кон майдонида  нефть қудуқларини қазишда иштирок этган.

Моҳир пармаловчи тажрибали уста Амирқул Тилавов ва жамоасини жами қазган қудуқларини сарҳисоб қилганда 158 724 метрни ташкил этади. Бундай натижага ҳар ким ҳам эриша олмайди.
Амирқул Тилавов нефть ва газ саноатининг ривожига қўшган ҳиссаси учун ўз даврида муносиб тақдирланиб борилган. 1974-1977 йилларда икки марта “Қизил байроқ”, 1983 йил “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.  1982 йил СССР давлат мукофоти лауреати.
1979-1984 йилларда СССР Олий Совети депутати. Ўша пайтда Ўзбекистон Республикаси раҳбари Шароф Рашидов билан биргаликда кўп бора Москва шаҳридаги съездлар саройига борган. 1987 йилда эса Қашқадарё вилояти шаҳар депутати бўлиб сайланган.

1965 йил “Улуғ Ватан уруши 20 йиллиги”, 1970-1971 йилллар икки марта “Фидокорона меҳнати учун” медаллари билан, 1980-1985 йилллар икки марта “Бронза”,  медали, 1987 йил “Меҳнат фахрийси”, “СССР халқ хўжалиги тараққиётига қўшган ҳиссаси учун”, 1991 йил “Мустақиллик” медаллари билан тақдирланган.

1970 йил “Коммунистик меҳнат илғори”, 1973 йил “Социалистик мусобақалар ғолиби”, 1975 йил “Ўн йиллик илғори”, 1976, 1977, 1978, 1979, 1980 йиллар “Социалистик мусобақалар ғолиби”, 1985 йил “Ўн беш йиллик илғори” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

ЎзбекистонССРни 50-йиллиги, СССРнинг 60-йиллиги, Ўзбекистон Республикаси Геология вазирлигининг “Бутуниттифоқ мусобақасида эришган ютуқлари учун”, Қарши шаҳар ҳокимиятининг ЎзбекистонССРни 50-йиллиги дипломлари билан ҳам тақдирланган. 1980 йил СССР геология вазирлигининг Бутуниттифоқ фахрийлар доскасига олинганлиги, 1981 йил СССР геология вазирлигининг Бутуниттифоқ ВДНХ фахрийлар доскасига олинганлиги, 1981 йилда СССР геология вазирлигининг “Шарафли меҳнати учун” китобига киритилгани ҳақида гувоҳнома берилди.

1974 йил Тюмень шаҳрида бўлган анжуманда ВЛКСМ-СССР томонидан делегат бўлиб, 1985 йил Бутуниттифоқ социалистик мусобақасининг ғолиби бўлиб вымпилларга соҳиби бўлди.
1980 йилда эса Амирқул Тилавовга меҳнатда кўрсатган ютуқлари учун Москва шаҳрида СССР геология вазири Козловский Евгений Николаевич томонидан ГАЗ-24 Волга машинаси совға қилинди.
Бундан ташқари мамлакат геолоя таққиётига қўшган хизматлари учун собиқ СССР давлатининг 18 та турли ташкилотларининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан ҳам тақдирланган.
Амирқул Тилавов 1998 йил нафақага чиқса-да, ўз касбига меҳр қўйганлиги туфайли ишини яна давом эттирди. 
1999 йил Мўминобод-Қумчуп,Эрназар №1 кон майдонларида Пармахона  ва участка бошлиғи, 2001 йил Инженер-диспечер вазифасида ишлади.

2005-2010 йилларда ҲНГҚЭ(Ҳисоролди Нефть Газ Қидирув Экспедицияси)да Геология музейи ташкил этиб, ушбу музейда фаолият кўрсатди.

Амирқул Тилавов умр йўлдоши Қулмаматова Улдон ая билан 1969 йилда турмуш қуриб 1 қиз, 3 ўғилни тарбиялаб вояга етказди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: