Яккабоғлик шифокор пора билан қўлга тушди
Яккабоғда кўп тармоқли марказий поликлиника шифокори Х.Т. фуқаро Р.Ж дан пора олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда "Nasafnews" манбаси хабар бермоқда.
Фуқаро Р.Ж.дан шифокор X.Т. унинг вояга етмаган қизи Р.А.ни келгусида болалар тиббий меҳнат экспертиза комиссиясига тақдим этиб, ногиронликка чиқариш ҳақидаги ҳужжатларни тўғирлаб бераман деб, 1 млн 500 минг сўм пул беришини талаб қилган. Талаб қилинган пулларни Шаҳрисабз шаҳридаги оилавий ресторанлардан бирида фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси ҳамда 211-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлганлиги учун жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Шаҳрисабзда шифокор фуқародан 500 минг сўм пора олган вақтда ушланди
Шаҳрисабз шаҳар "Тепарлик" МФЙда яшовчи шифокор И.У. пора билан қўлга тушди.