Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршида 13 ёшли қиз аттракциондан йиқилгани айтилмоқда

Қаршида 13 ёшли қиз аттракциондан йиқилгани айтилмоқда

23 ноя 2022
3 410
МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қарши шаҳридаги Алишер Навоий истироҳат боғида жойлашган аттракционлардан бирида 2009 йилда туғилган қиз йиқилиб тушиб, оғир жароҳат олгани айтилмоқда.  Бу ҳақда воқеа тафсилотларини ўрганишга ҳаракат қилган "Nasafnews" мухбири хабар берди. 

Маълум бўлишича, қиз воқеа оқибатида бош миясидан оғир жароҳат олган. Айни пайтда у Қарши шаҳридаги тез ёрдам марказининг нейрохирургия бўлимида даволанмоқда. 

Қиз ва унинг онаси сўзларига кўра, шу куни аттракционда носозлик юзага келиб, хавфсизлик учун ўрнатилган кичик темир устуни чиқиб кетган. Шундан кейин қизалоқ аттракциондан пастга йиқилган.

"Nasafnews" мухбири истироҳат боғидаги аттракционга бириктирилган масъул тадбиркор билан телефон орқали мулоқот қилди. Масъул ҳолатни рад этмади ва кейинги қўнғироқлар жавобсиз қолдирилди. 

13 ёшли қизалоқ мазкур аттракционнинг носозлиги туфайли йиқилгани айтилаётган бўлса-да, ҳозир аттракцион бемалол иш фаолиятини олиб бормоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: