Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Нодир Эркаев яна ўринбосарларини ўзгартирди

Нодир Эркаев яна ўринбосарларини ўзгартирди

10 дек 2022
2 317
МАҲАЛЛИЙ

Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаевнинг тегишли қарорлари билан ҳокимликда янги ўринбосарлар иш бошлади.

Маълум бўлишича, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Рузиевич Бурибой Домотов тайинланди.

Туман ҳокимининг ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб эса Сатторов Тоир Абдуғаниевич тайинланди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туман ҳокимлигининг 3 нафар ўринбосари ишдан кетгани, ўрнига яна 3 нафар ўринбосар ишга келгани ҳақида хабар қилинганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: