Қарши туманида бир оиланинг 3 аъзоси вафот этди
Жорий йилнинг 10 декабрь куни соат 20:20 ларда Қарши тумани "Дашт" маҳалласида яшовчи 1955 йилда туғилган Р.П., унинг 1991 йилда туғилган келини Н.Б. ва набираси 2014 йилда туғилган Л.О. яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланишган. Натижада учаласи ҳам вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Ўхшаш янгиликлар:
Косонда "Матиз" ва Комбайн иштирокида содир бўлган ЙТҲда 28 ёшли эркак вафот этди
23 ёшли ҳайдовчи оғир аҳволда.