Прокуратура касбилик келинчакнинг ўлим сабаблари ҳақида қўшимча маълумот берди
Бироз аввалроқ ахборот сайтимиз орқали Касби тумани Майманоқ маҳалласида шу йилнинг 18 декабрь куни 1999 йилда туғилган келинчак вафот этгани ҳақида хабар қилгандик. Қашқадарё вилояти Прокуратураси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 18 декабрь куни Касби тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан, ички ишлар бўлимига "Майманоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 1999 йилда туғилган аёл бўйин соҳасидан странгуляцион эгат шилинмаси кўринишидаги жароҳати билан вафот этганлиги ҳақида хабар берилган.
Марҳуманинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган.
Ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.
Текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган, дейилади хабарда.
Ўхшаш янгиликлар:
Касбида 23 ёшли келин вафот этди
У ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.
"Марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилган". Бош прокуратура ўз жонига қасд қилган етакчи воқеаси бўйича маълумот берди
Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.