Ғузор туманида ҳар йили ўтказиб келинаётган "Уч авлод учрашуви" куни кеча тумандаги "Ёшлар шаҳарчаси"да давом эттирилди.
Ташкил этилган "Уч авлод учрашуви"да Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири 1-ўринбосари, Ўзбекистон қаҳрамони Содиқжон Турдиев, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, вилоят ва туман сектор раҳбарлари, кекса нуронийлар ҳамда ўрта, ёш авлод вакиллари иштирок этди.