» » Рўзиқул Бердиев: Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз

Рўзиқул Бердиев: Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз

24 май 2022
688
СПОРТ
Суперлиганинг 10-турида "Насаф" Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйин ажойиб муҳитда ўтганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Биз ғалабадан ҳам кўпроқ, жуда кўп мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаш учун келганидан қувондик. Бугунги ғалабани уларга бағишлаймиз. Ўйинга келадиган бўлсак, биз учрашувни хато билан бошладик. Аниқроғи, ўйиндан ташқари ҳолатни юзага келтиришда хатоликка йўл қўйдик ва ўша вазиятда гол ўтказдик. Аммо биз бундан асабийлашмадик ва жамоа бунга тайёр эди. Шунинг учун биз охиригача, ғалаба учун ҳаракат қилдик. Биринчи ва иккинчи голдан сўнг ўйин назорати бизнинг тарафимизга ўтдик. Бугун рақибдан ҳар тарафлама устунлик қилдик деб ўйлайман.


Биз олдимизга ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилиб қўйганмиз. Чемпионлик масаласи эса мавсум охирида аниқ бўлади. Ўзингиз кўриб турибсизки, бу мавсум 2-3 та эмас, 6-7 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда" ,-дея фикр билдирган Бердиев.
 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: