Кўлда қор кўчкиси содир бўлди
16-феврал куни соат 11:00 ларда, тахминан, 1200 метр куб ҳажмда қор кўчкиси содир бўлди. Воқеа жойига зудлик билан туман ҳокимлиги ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари чиқиб, ушбу қор массаларини зарур техникалар ёрдамида тўлиқ бартараф этди ва автомобиллар қатнови йўлга қўйилди.
17-феврал куни соат 10:30 ларда шу манзилда яна қор кўчиши кузатилган. Кўчки натижасида йўлнинг тахминан, 15 метр қисмини қор массаси ёпиб қўйган. Ушбу кўчки оқибатлари механизация кучлари ёрдамида бартараф этилди.
Ушбу иккита ҳолат оқибатида ҳеч бир бино иншоотларга зарар етмаган, тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ўхшаш янгиликлар:
Чироқчида содир бўлган сел тошқинлари ҳақида расмий маълумот берилди
Қишлоқнинг 60-сонли мактаб ҳудудини ўраб турган 15 метр масофадаги чегара деворларига зиён етган.