Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қаршида қоидабузарликларни аниқлайдиган яна бир камера ўрнатилди

Қаршида қоидабузарликларни аниқлайдиган яна бир камера ўрнатилди

03 мар 2023
2 348
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, Қарши шаҳар Марказий савдо мажмуаси (Янги бозор) рўпарасида йўлнинг қатнов кисмида тирбандликни олдини олиш максадида, ❌3.27. «Тўхташ тақиқланган» ва 🚫3.28. «Тўхтаб туриш тақиқланган» этиб белгиланган қоидабузарликларини аниқловчи камера қурилмаси ўрнатилди.

Транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно).

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: