Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Москва - Самарқанд - Москва: Россиянинг “Победа” авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошлайди

Москва - Самарқанд - Москва: Россиянинг “Победа” авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошлайди

08 мар 2023
863
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Маълумотларга кўра, Россиянинг “Победа” авиакомпанияси 2023 йил 21 апрелдан бошлаб Москва ва Самарқандни тўғридан-тўғри чартер рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда.

Москва — Самарқанд — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Россия авиаташувчиси вакиллари Узбекистан Аирпортс компанияси билан музокаралар ўтказишган. Учрашувда Россия шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига мунтазам йўловчи қатновларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.

Победа — "Аэрофлот-Россия ҳаво йўллари" гуруҳининг шуъба корхонаси, Россиянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Внуково (Москва) аэропортида жойлашган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: