“Инсон ва қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва бурч” журнали бирлашган таҳририяти бош мутахассиси Акмал Тошев 38 ёшида вафот этди. Журналистнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлганини айтилди.
Акмал Тошев 1985 йил 6 апрелда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқтош қишлоғида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факултетида бакалавриат (2004–2008-йиллар), магистратура босқичини (2011–2013-йиллар) босқичларида таҳсил олган.