Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Б.Бойсуновга тўн кийдириб кузатилди. У қаерга, қайси лавозимга ўтгани ҳақида хабар берилмаган

Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Б.Бойсуновга тўн кийдириб кузатилди. У қаерга, қайси лавозимга ўтгани ҳақида хабар берилмаган

10 мар 2023
3 468
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига бир нечта ўринбосар тайинланди:

Мактабгача ва мактаб таълими вазири буйруғи билан Умиров Ориф Хусанович-Қашқадарё вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари, Донаев Султонмурод Холбоевич-Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг мактабгача таълим бўйича ўринбосари, Тожиев Даврон Хамза ўғли-Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг тарбиявий ишлар ва ихтисослаштирилган муассасаларини мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Б.Бойсуновга тўн кийдириб кузатилган. Аммо, у қаерга, қайси лавозимга ўтгани ҳақида хабар берилмаган. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: