Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » «“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 26 та қишлоқ ва 4 та маҳаллада 466 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди» - Муротжон Азимовнинг наврўз байрами табригидан

«“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 26 та қишлоқ ва 4 та маҳаллада 466 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди» - Муротжон Азимовнинг наврўз байрами табригидан

19 мар 2023
1 738
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳрида наврўз тантаналари ва сайли бошланди. Тадбирда Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

"Наврўз шодиёналари арафасида ҳашарлар ташкил этилди. “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида маҳаллаларда 16 млн тупдан ортиқ ниҳоллар экилди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 26 та қишлоқ ва 4 та маҳаллада 466 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Яккабоғ, Косон, Қарши туманларида янги турмушнинг намунаси бўлиб “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилмоқда", - деди вилоят ҳокими байрам тадбирида

Наврўз байрами тадбиридан фотолавҳалар:

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: