Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Танлов жараёнларида қонун бузилишига йўл қўйган бошқарма ва ташкилотларга 8 та тақдимнома киритилган", - Бекзод Жўраев

"Танлов жараёнларида қонун бузилишига йўл қўйган бошқарма ва ташкилотларга 8 та тақдимнома киритилган", - Бекзод Жўраев

22 май 2023
3 564
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун, 22 май куни Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати ва агентликнинг Қашқадарё вилояти филиали томонидан АОКАнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамкорлигида ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб, филиал бошлиғи Бекзод Жўраев соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Унга кўра, бугунги кунга қадар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали – vacancy.argos.uz орқали вакант лавозимларга 471 марта танловлар эълон қилиниб, 9668 нафардан ортиқ номзод танловда иштирок этиш учун ҳужжат топширган, бир вакант лавозим ўринга ўртача 20 нафардан ортиқ номзод ҳужжат юборган.

Шулардан, 80 та вакант лавозимга эълон қилинган танловлар тест ва суҳбат босқичида бўлиб, 18 та вакант лавозимга эса номзодларнинг ҳужжатлари қабул қилинмоқда. 

Жорий йилда ўтказилган танловларнинг 145 тасида танлов ғолиблари аниқланиб, улар янги лавозимларда иш фаолиятларини бошлашди. Шундан, 27 нафар танлов ғолиблари Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси тизимида, 56 нафар танлов ғолиблари Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармаси тизимида иш бошлаган.

Бекзод Жўраевнинг қўшимча қилишича, танлов жараёнларида турли камчилик ва хатолар кузатилган. Бу ҳолатларни бартараф этиш бўйича филиал томонидан бошқарма ва ташкилотларга оғзаки ва ёзма кўрсатмалар бериб борилиб, зарур ҳолларда тегишли тақдимномалар киритилмоқда. 

Очиқ мустақил танлов жараёнларида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича йил бошидан бошқарма ва ташкилотларга 8 та тақдимнома киритилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг бартараф этилиши таъминланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: