Қашқадарёда солиқ идораси ходимига тан жароҳат етказилди
Ижтимоий тармоқларида бугун Косон тумани ҳокимияти ходими солиқ идораси ходимини пичоқлади мазмунида хабар тарқалган. Косон тумани ҳокимлиги бу хабарга нисбатан раддия билдирди.
Туман ҳокимлигининг ҳеч бир ходими солиқ идораси ходимини пичоқлагани, тан жароҳати етказмагани маълум қилинди.
«Косон тумани солиқ инспексияси ходими З.Ж. ва у билан таниш фуқаролар ўртасида оилавий можаро сабаб низо келиб чиққан ва ходим тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳозирда ходимда туман тиббиёт бирлашмасида даво муолажалари олиб борилмоқда.» - дейилади туман ҳокимлиги хабарида.
Ўхшаш янгиликлар:
Қамашининг бош солиқчиси Чироқчига, Ғузордаги ўринбосар эса Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясига раҳбар бўлди
Ғ.Караманов ўрнига Очилов Сарвар Сайфуллаевич Қамаши тумани 4-сектор раҳбари бўлди.