Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Давлат ходимлари маданий ҳордиқ чиқариши учун ҳар чоракда тадбирлар ташкил этилади
Давлат ходимлари маданий ҳордиқ чиқариши учун ҳар чоракда тадбирлар ташкил этилади
13 июл 2023
3 226
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантиришга доир Президент қарорига кўра, давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба ўз ходимларининг маданий-эстетик ҳордиқ чиқаришлари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилади.
Шунингдек, қуйидагилар ҳам ташкил этилади:
— Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази;
— ҳар йили сўз усталари ва қизиқчилар ўртасида “Хуш кайфият” республика кўрик-танлови;
— ҳар икки йилда бир марта “Табассум” халқаро кулги фестивали.
Бундан ташқари, ҳар йили камида 25 та аудиовизуал асар яратиш учун давлат буюртмаси берилади.
Бунда энг кенг оммалашган 5 та аудиовизуал асар ижодкорлари БҲМнинг 50 баравари (16 млн 650 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
Ушбу қарорда белгиланган тартибда ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорлар асосий иш жойи орқали ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари (4 млн 900 минг сўм) миқдорида қўшимча рағбатлантириб борилади.
2024/2025 ўқув йилидан Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида “Аския ва қизиқчилик санъати” йўналиши очилади.