Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши ҳарбий судининг раиси лавозимидан озод этилди

Қарши ҳарбий судининг раиси лавозимидан озод этилди

21 июл 2023
2 930
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилишича, Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида айрим судьяларнинг ваколатини муддатидан илгари тугатишга доир масала кўриб чиқилган. 

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Жиззах вилояти Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.  Базаров  Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун; 

Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси У. Хидирбоев  одил судловни амалга ошириш чоғида қонунунийликни бузганлиги учун; 

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг судьяси А. Ғаппоров, Қарши ҳарбий судининг раиси Д.Қаюмов  ва Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди раисининг ўринбосари Б. Файзиев  ёзма аризаларига биноан лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: