Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ўта оғир ва оғир жиноятлар энг кўп Қашқадарёда содир этилган

Ўта оғир ва оғир жиноятлар энг кўп Қашқадарёда содир этилган

28 июл 2023
2 991
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Айни пайтда Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.

Йиғилишда ўтган олти ойда маҳалладаги ўта оғир ва оғир жиноятлар энг кўп қайси ҳудудларда содир этилгани маълум қилинди. 

Мамлакатимиз бўйича криминоген вазият мураккаб бўлган, “қизил” тоифага киритилган маҳаллалар энг кўп Тошкент шаҳри, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро  ва Наманган вилоятларига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди. Ўтган олти ойда маҳалладаги ўта оғир ва оғир жиноятлар Фарғона, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Бухоро, Андижон, Қашқадарё вилоятларида энг кўп содир этилган.

Фарғона шаҳрида ўғрилик, Наманган шаҳрида безорилик, Қўқон шаҳрида тан жароҳати, Самарқанд шаҳрида номусга тегиш ва товламачилик, Миробод туманида қотиллик кўп юз берган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: